Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтига қабул давом этмоқда.
6826
Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига кириш истагини билдирган абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий 2019 йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар давом этади.

Ўқишга топширувчи номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;

ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган фуқаролар танлов асосида қабул қилинадилар.

Номзод ўғил болаларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.

 

Мазкур институтга кириш истагида бўлган абитуриентлар доимий яшаш манзилидаги божхона бошқармаларининг Кадрлар хизматига мурожаат этган холда, керакли хужжатлар, тест синовлари ўтказиш тартиби ва бошқа ўзларини қизиқтирган маълумотларни олишлари  мумкин.

 

“Тошкент-АЭРО” ИБК Кадрлар бўлими

Тел: (78)120-86-30, (78)120-86-35

Манзил: “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти

21.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг