Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”га ортилган чангютгичлар манзилига етиб боролмади
1938
Ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринилаётган товар-моддий бойликлар мамлакатимиз иқтисодиёти ҳамда соғлом рақобат муҳитига зиён етказиши мумкин.
“Дамас”га ортилган чангютгичлар манзилига етиб боролмади

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси И.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси “Жалақудуқ-Андижон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда тегишли тартибда тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган қиймати салкам 31 миллион сўмлик 51 дона чангюткичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг