Келишув ижроси доирасида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида махсус унвонга эга бўлган ходимларни касаба уюшмаларига аъзо бўлиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Унда махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимлар ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ҳамда жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ҳ.Шарипов иштирок этди.
Маълумки, касаба уюшмалари ўз аъзоларининг меҳнат ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ҳ.Шарипов сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 14 та тармоқ Республика Кенгашлари ва 14 та ҳудудий бирлашмаларини бирлаштиради ва 6,5 млн.дан зиёд аъзоларига эга бўлган республикамиздаги энг катта нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳисобланишини таъкидлади.
Ўз-ўзидан “Хўш, божхона хизмати ходимларининг касаба уюшмаларига кириши қандай имтиёзлар беради?” деган савол туғилади. Касаба уюшмалари томонидан божхона хизмати ходимларига тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига дам олиш масканларига имтиёзли йўлланмалар ажратилиши, молиявий қийинчиликлар юзага келганда касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдамлар кўрсатилиши, ҳар йили умумхалқ байрамлари муносабати билан маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилиши, қабул қилинган Тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан ҳар бир божхона ходими тўла фойдаланиш имконияти яратилиши кафолатланади.
Тадбир давомида Ҳ.Шарипов Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва раисига номзодларни сайлашни таъкидлаб ўтди.
Йиғилиш иштирокчилари билдирган таклифлардан келиб чиқиб,
етти нафар аъзолар бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркибига сайланди.
Ушбу сайланган аъзолардан бир нафари Дадабоев Улуғбек Онарбоевичнинг номзоди бошқарманинг махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи (техник) ходимларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.
Ф.Алимардонов
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Кадрлар бўлими бош инспектори
12.07.2018