Учрашувда туман ҳокимлиги, вилоятнинг мутасадди ташкилот ва идора мутахассислари билан бирга тадбиркор ва фуқаролар иштирок этишди.
2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш фаолиятимизнинг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб қолиши тўғрисидаги берган топшириқлари асосида бугунги кунда Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан жойларда сайёр учрашувлар ўтказиб борилмоқда.
Жумладан куни кеча Асака туманида ўтказилган учрашув давомида асосий эътибор тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларга қаратилди.
Хусусан, “Импорт Водий” хусусий корхонаси раҳбари С.Умурзақов томонидан четдан олиб кирилаётган ёғоч-тахта махсулотларни импорти учун талаб этиладиган карантин рухсатномаларини олиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ўз ечимини топди. Шунингдек, “Шаҳрихон эхтиёт қисмлари” МЧЖ таъсисчиси С.Дадабеков, “VMIG STROY” МЧЖ таъсисчиси Б.Абдуллаев томонидан четдан олиб келинадиган товарларни расмийлаштиришда сертификатларни олиш билан боғлиқ бўлган мурожаатлари мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Тадбир сўнггида, божхона расмийлаштируви жараёнларини янада соддалаштириш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.
16.02.2019