Шу сабаб, мазкур ҳолатларни олдини олиш ҳамда республикамизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Миллий кинология марказида янги “Тамаки маҳсулотларини қидириш” йўналиши бўйича хизмат итларини тайёрлаш белгилаб олинди.
Марказда тамаки маҳсулотларини қидириш йўналиши бўйича ўқув курслари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, Бунда тамаки маҳсулотларини топиш учун итларни ҳид билиш қобилиятига кўра танлаб олиб, кинологлар малакали мутахассислар назорати остида курс давомида итни тайёрлайди. Махсус курсни ўтаган кинолог бириктирилган ити билан постларда белгиланган тартибда хизмат қилади.
Бундан кўзланган мақсад юртимизга ноқонуний тарзда кириб келиши мумкин бўлган тамаки маҳсулотларининг олдини олишдан иборат.
16.02.2019