Унда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар хокими Б.Каримов, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Солиев, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи О.Чориев ва Давлат божхона қўмитасининг ҳамда вилоят бошқармасининг масъул ходимлари қатнашдилар.
Тадбирда М.Солиев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5582-сонли Фармонига мувофиқ тадбиркорларга яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига жорий йилнинг 1 мартидан ишга тушадиган яшил ва кўк йўлаклар ҳақида ҳам маълумот берди.
Шундан сўнг, йиғилишда иштирок этаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига сўз берилди ва уларни тинглаб керакли маслаҳат ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, фаолиятларида учраётган муаммоларга ечим топилди.
Йиғилиш сўнгида, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Ш.Тўраев божхона қонунчилиги бузилган тақдирда зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “ишонч телефони”га қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берди.
15.02.2019