Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона постларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
2629
2019 йил 1 февралдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида божхона постларига бир қатор ваколатлар берилди.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилди.

Хусусан, эндилкда божхона постлари юридик шахс мақомига эга бўлиб, уларга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб пост бошлиқлари жисмоний ва юридик шахсларнинг товарларни божхона назорати ва расмийлаштируви, божхона тўловлари, божхона экспертизаси, суриштирув ва божхона қонунчилиги йўналишидаги 24 турдаги масалалар ва йўналишлар бўйича мурожаатларини қабул қилишлари, кўриб чиқишлари ҳамда тегишли ёзишмаларни имзолашлари мумкин.

Вахоланки, илгари бу масалаларда жисмоний ва юридик шахслар фақатгина Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишга мажбур бўлишарди.

Шунингдек божхона постларига:

мурожаат йилидаги расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, қайта расмийлаштириш (божхона тўловларига таъсир этадиган графалар бундан мустасно);

юкларни етказиб бериш назорат китобчаларининг электрон шаклдаги маълумотларига (товар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) ўзгартириш киритиш;

автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномасининг муддатини узайтириш, электрон шаклдаги маълумотларига ўзгартириш киритиш;

транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани бериш;

келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат тақдим этилган тақдирда товарларга энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режимини қайта тиклаш каби ҳуқуқлар ҳам берилди.

Шунингдек, пост бошлиқлари ташувчи, брокерлик ташкилотлари,  ҳудудий туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ваколатли идоралар билан пост фаолияти доирасидаги ёзишмаларни амалга оширишлари, божхона тўловларидан берилган имтиёзларнинг мақсадли ишлатишини назорат қилиш мақсадида солиқ идораларига, товарлар бўйича эса ваколатли эксперт ташкилотларига сўров хатлари юборишлари мумкин.

Мазкур ҳуқуқларни таъминлаш мақсадида божхона постлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, божхона постининг номи кўрсатилган муҳр ҳамда бланкалар намуналари амалиётга жорий этилади.

Юридик ва жисмоний шахслар божхона пости бошлиқларига мурожаат қилиш мумкин бўлган масалалар бўйича тўлиқ маълумотларни бевосита божхона постларидан олишлари мумкин.

Ҳусан Тангриев,

ДБҚ Ахборот хизмати бош инспектори 

* * *

Божхона пости бошлиқлари томонидан фаолияти ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиши, кўриб чиқиши ҳамда тегишли ёзишмаларни имзолаш ваколатидаги йўналишлар рўйхати

 Божхона назорати ва расмийлаштируви йўналишларида

  1. Товарларни божхона режимига жойлаштириш масаласида;
  2. Товарларни божхона юк декларацияси тақдим этилгунига қадар декларант томонидан кўздан кечириш ўтказиши масаласида;
  3. Товарларни бошқа ҳудудий божхона бошқармаларига олиб кетиш масаласида
  4. Мурожааат йилидаги расмийлаштирилган божхона юк декларацияларини ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва қайта расмийлаштириш ((божхона тўловларига таъсир этадиган графалар бундан мустасно);
  5. Товарлар юкланган транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига божхона назорати остида юклаш;
  6. Юкларни етказиб бериш назорат китобчаларининг муддатини узайтириш, электрон шаклидаги маълумотларга (товар тўғрисидаги маълумотлардан ташқари) ўзгартириш киритиш;
  7. Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш мажбуриятномасининг муддатини узайтириш, электрон шаклдаги маълумотларига ўзгартириш киритиш;
  8. Транспорт воситасига товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномани бериш;
  9. Товарларни бошқа божхона омборига кўчириб ўтказиш;
  10. Товарларни божхона омбори лицензиясига эга бўлмаган омборга жойлаштириш;
  11. Ташувчи, брокерлик ташкилотлари билан ёзишмалар;
  12. Ҳудудий туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ваколатли идоралар билан пост фаолияти доирасидаги ёзишмалар

Божхона тўловлари йўналишида

  1. Келиб чиқиш тўғрисидаги сертификати бўйича преференцияларни қайта тиклаш бўйича;
  2. Божхона тўловларидан имтиёзларни қўллаш масаласи бўйича тушунтиришлар бериш;
  3. Божхона тўловларидан берилган имтиёзларнинг мақсадли ишлатишини назорат қилиш мақсадида солиқ идораларига сўров хатлари юбориш;
  4. Божхона қийматини аниқлаш, шу жумладан шартли божхона қийматини белгилаш;
  5. Божхона тўловлари бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини тўлаб бериш юзасидан хабарнома юбориш;

 Божхона экспертизаси йўналишида

  1. Товарлар бўйича ваколатли эксперт ташкилотларига сўров хатлари юбориш;
  2. Товарларнинг ТИФ ТН коди бўйича ёзма тушунтириш бериш;
  3. Сертификат ва руҳсатнома ҳужжатлари бўйича сўровнома, талабномалар ёзиш;
  4. “Ягона дарча” унификациялаштирилган божхона ахборот тизимига маълумотлар киритилмаганлиги ҳолатлари бўйича ваколатли идораларга талабномалар киритиш;
  5. Товарларнинг ТИФ ТН кодини ўрганиш бўйича бошқа ваколатли экспертларни жалб этиш бўйича;

Суриштирув ва божхона қонунчилиги йўналишида

  1. Қўзғатилган жиноят ёки маъмурий ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш;
  2. Давлат эгалигига ўтказилган товарлар бўйича ҳудудий мажбурий ижро бюроларига ва савдо ташкилотларига мурожаат қилиш.

15.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг