Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Касаба уюшмаси – ижтимоий ҳимоя кафолати
2360
Касаба уюшмалари федерацияси мана 28 йилдирки турли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб келаётган ҳамюртларимизнинг, шу билан бир қаторда, вақтинча ишсизлар,талабалар ва ўқувчи ёшлар, нафақахўрларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келади. Зеро федерациянинг бош мақсади ҳам, аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишдан иборатдир.
Касаба уюшмаси – ижтимоий ҳимоя кафолати

Маълумки, жорий йилнинг 29 май кунида  Давлат божхона қўмитасида божхона органлари ходимларини Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилган эди. Мазкур йиғилишда божхона органларида хизмат қилиб келаётган офицер ва сержантлар таркибини касаба уюшмасига аъзо бўлиши масаласи шахсий таркиб томонидан ижобий қабул қилиниб, кўпчиликнинг овоз бериш йўли билан қўллаб-қувватланди. Шу муносабат билан куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган шаҳодатланган таркибнинг Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилди. Йиғин  аввалида сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Д. Салимов ҳамда касаба уюшмаси Республика кенгашининг Бухоро вилоятидаги вакили Б.Бахромовлар, уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари билан ходимларни яқиндан таништириб чиқдилар. Шунингдек, унга аъзо бўлиш шартлари, касаба уюшмаси томонидан бериладиган имтиёз ва қулайликлар ҳамда касаба уюшмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясидаги ўрни хусусида тушунчалар бериш бўйича маърузалар қилинди.

Шахсий таркиб бир овоздан уюшмага аъзо бўлишни маъқуллади. Шундан сўнг, махсус унвонга эга бўлган ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатиш ва ёрдамчи ходимларининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркибига аъзолик учун сайлов жараёни ҳам амалга оширилди.

Ўйлаймизки, божхона  органлари ходимлари бу каби имконият ва имтиёзлардан ўринли ва самарали фойдаланишади. Буни албатта, соҳанинг ривожи ва божхоначиларнинг яна бир карра ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида илдам босилган қадам десак, муболаға бўлмайди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг