Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносиб нишонланмоқда
2012
Ўзбек халқи ўтмишида ўтган кўплаб буюк даҳолари билан ҳақли равишда фахрланса арзийди. Уларнинг кўплари, нафақат, ўз диёрида, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида маълум ва машҳурдир. Ана шундай зотлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносиб нишонланмоқда

Бобур бутун дунёга қўрқув билмас саркарда, тадбиркор подшоҳ, моҳир давлат арбоби, айни пайтда истеъдодли шоир, адиб, донишманд, тарихчи, зукко олим ва таржимондир. Шу билан бирга йирик маданият арбоби сифатида ҳам қадрланади. У ёшлигидан илм билан шуғуллангани, форс, араб тилларини ўрганиши, адабиёт, тарих, тилшунослик, адабиётшунослик, мусиқа билан шуғулланганлиги боис ҳам маърифатни англайдиган киши бўлиб етишди.   У фаннинг турли соҳаларига доир кўплаб асарлар ёзди. 

Бобурнинг илк девонлари «Бобурнома», «Муфассал», «Хатти Бобурий», «Ҳарб иши», «Мусиқий илми», ислом дини асосларининг баёни бўлган «Мубаййин», «Волидия» таржимаси ва бошқалар унинг шуҳратини оширди. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади, шундан 119 та ғазал, 231 та рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда ижод қилган. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида дунёга олиб чиққан шоир.

Шоҳ, саркарда, адиб ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан ҳамда ижодига чуқур эҳтиром билан Сурхондарё вилоятида, Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ёш ҳарбий хизматчилар  ўртасида “Бобур - умумармия нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Ушбу  тадбирда вилоят божхона бошқармаси ходими Д.Хайдаров хам иштирок этиб, қизғин тарзда кечган иншолар беллашувида,  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.  Мазкур ўтказилган беллашув орқали тадбир иштирокчилари улуғ бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур фаолияти ҳамда ижоди юзасидан билимларини, қоғозга туширишиб, ўзини синаб кўриш имконига эга бўлди.    Тадбир доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган саҳна кўринишлари ва байрам концерти хам бўлиб ўтди.

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг