Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бадантарбия сенга куч этар ҳадя
2079
Ҳозирги кунда соғликни сақлаш, ҳасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканлигини барча тушуниб етган. Аслида, ҳаммамизнинг кучли, чапдаст ва эпчил бўлгимиз келади. Бунинг учун эса бадантарбия билан шуғулланишимиз керак.
Бадантарбия сенга куч этар ҳадя

Барчамизга аён-ки, ҳозирда юртимизда ҳам спортга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ёшларни спортга жалб қилиш, уларни спорт соҳасида юксалтириш учун жуда кўплаб имкониятлар яратиб берилмоқда.

Спорт нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга етишишда ҳам муҳим омилдир. У иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилишга ёрдам беради.

Спорт билан шуғулланган инсон касал бўлмайди, айниқса эрта тонгда бажарилган бадантарбия кун давомидаги юқори кайфиятни таъминлайди. Ҳар қандай спорт тури сизга куч ва қувват бағишлайди, стресс чекинади, тушкунликдан халос бўлишга ёрдам бериб, ишга бўлган интилиш ва ғайратни оширади.

Шу сабабли, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан эрталабки бадантарбия машғулотлари оммавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ушбу машғулотларни ўтказилиб келиши ходимларда ва  уларнинг оила аъзоларида саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда ишчанликни таъминлашга қаратилган.  

Ҳар бир оилада соғлом муҳит шаклланиши учун, аввало, ота-оналар спорт билан шуғулланиши зарур. Шунда болалар ҳам спортга меҳр қўяди, келгусида ўз фарзандларини шу руҳда тарбиялайди.

13.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг