Унда прокуратура, солиқ, божхона, экспортёр корхона вакиллари, туман ҳокимлари масъул ходимлари, шунингдек, турли идора вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда асосан экспортга кўмаклашиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатиш масалалари кўтарилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3970-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига ўзгартириш киритилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилганлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқарманинг 0-361-224-02-68 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бораётганлиги эслатиб ўтилди.
14.02.2019