Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бобур таваллудига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди (ФОТОРЕПОРТАЖ)
1753
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Буюк давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Бобур таваллудига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди (ФОТОРЕПОРТАЖ)

Божхона институти томонидан Шоҳ ва шоир Бобурнинг  муносиб мумтоз фаолияти ҳамда буюк салтанатнинг арбоби сифатида қилган самарали ишлари халқимиз томонидан зўр ҳурмат ва эҳтиром ила ёдга олинмоқда.

Мазкур ғоялар остида ташкил этилган маданий – маърифий тадбирни институт бошлиғи, юридик фанлари номзоди, доцент  В.Эргашев кириш сўз билан очиб берди.  

Шундан сўнг, Мирзо Улубек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари доктори, профессор Хамидулла Болтабоев ҳамда мазкур университет тарих факультети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди, доцент Неъмат Полвоновларнинг давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид маърузалари тингланди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, эл севган актёр Турғун Бекназаров  Бобур ҳаёти ва фаолиятига оид монолог айтиб, унинг ғазал ва рубоийларидан парча ўқиди.

Тадбир давомида Институт иқтидорли курсантлари томонидан тайёрланган Буюк бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ҳузуридаги иқтидорли болалар академик лицейи ўқувчилари томонидан Бобур ғазали билан “Ғанимат тут” ва “Яхшилиғ” қўшиқлари ва лицей ўқитувчиси Азимов Алишер томонидан  Навоийнинг “Қаро кўзум” ва “Бўлмиш” ғазаллари куйланди. Шунингдек ушбу лицейнинг Дуторчи қизлар ансанбли томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. 

14.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг