Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оила тинчлиги - соғлом муҳит пойдевори
2295
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидандир.
Оила тинчлиги - соғлом муҳит пойдевори

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5325-сон фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан аёлларни ижтимоий ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни”, “Оила тинчлиги - соғлом муҳит пойдевори” мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда, Хоразм вилояти хокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят “Оила” маркази раҳбари, Урганч шаҳар имом-хатиби, вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби, хизмат қилаётган шаходатланган ва эркин ёнланган аёл ходимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

– Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда – дейди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулсара Қурбонбоева – Бу йўналишдаги ишлар “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Янги ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш, мавжудларини кенгайтириш ва қувватини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларини ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобидан хотин-қизлар учун кўплаб янги иш ўрни яратилди.

Тадбирда жамиятимизда аёлларнинг тутган ўрни, ҳар жиҳатдан соғлом оилани шакллантиришда хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш оилаларга ҳар жиҳатдан кўмак беришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида тўхталдилар.

- Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикларни тўлақонли ташкил этиш, ажримларнинг олдини олиш, оилаларда руҳий-ижтимоий, маънавий муҳитни янада яхшилашда мутахассислар, шифокорлар, экспертлар томонидан амалга ошириладиган маънавий-маърифий, ҳуқуқий-психологик тарғибот тадбирларининг аҳамияти катта дейди вилоят “Оила” маркази раҳбари Равшан Бобожанов - Жумладан, “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигини ривожлантириш, оилада болалар тарбиясига эътибор, боланинг шахс сифатида шаклланишида миллий қадриятларнинг ўрни, оилавий низоларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги самаралари, соғлом оилани шакллантириш ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлашнинг долзарб механизмини амалга оширилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, яхши оила қуриб, фаровон ҳаёт кечираман деган ота-оналар ҳеч қачон ўз бурчларини унутмайди. Фарзандларини, оила аҳлини севади, улар ўртасида меҳр кўприги бўлади. Остонаси, уйи, оиласини муқаддас билади, асраб-авайлайди. Яхши оила қуриш мақсадида бўлган инсон эр-хотинлик шаънини, фарзандларнинг шаъни деб билади, ҳар доим уни кўз қорачиғидек асрашга интилади. Зеро, номусли оналардан жасоратли, ориятли фарзандлар дунёга келади дейди, Урганч шаҳар имом-хатиби Хасан Кенжаев – Ислом шариати оилани мустаҳкам сақлашни, муқаддас никоҳни ҳар қандай вазиятда авайлаб–асрашни юқори даражага қўяди. Эр-хотиннинг феъл атворидаги хато камчиликлар ажрашишларга сабаб бўлмаслигини уқтиради.

- Зеро, оилада тарбиявий муҳит оқилона йўлга қўйилсагина, мамлакат ривожига таъсир қилади. Шу боис ҳам нотинч оилаларга алоҳида эътибор қаратишга ҳар биримиз масъулмиз.

Давлатимиз ҳар бир оилага, оналар ва болалар саломатлигига катта эътибор қаратаётганининг боиси ҳам шунда. Оилаларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъйи-ҳаракатларимизни янада фаоллаштирайлик, оиламиз пойдевори мустаҳкам бўлсин.  

Хоразм вилоят

божхона  бошқармаси

Ахборот хизмати

11.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг