Аммо яратилаётган қулайликларга карамай айрим йўловчилар томонидан ҳали ҳамон қонунбузиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, “Термиз-Внукова” йўналиши учиб кетаётган фуқаро Ш.М. “Яшил” йўлакдан ҳаракатланаётганда белгиланган тартибда божхоначилар назоратидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл юклари орасидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва қадимийлиги 50 йилдан ошган 90 (тўқсон) дона Эрон ва Афғонистонда зарб қилинган тангалар борлиги аниқланди ва тўхтатиб қолинди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонунига кўра, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорларни фақат Ўзбекистон Республикасининг Маданият вазирлиги қабул қилади.
Мазкур қонунга кўра, давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган, давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган, шунингдек, эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
13.02.2019