Мазкур йўналишда Навоий вилояти божхона бошқармасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, бошқарманинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам ана шундай ҳолатга чек қўйилди. Тадбир давомида фуқаро К.И томонидан шартли харидорга 500 000 сўм эвазига 3 дона дафтар вароқларига ўралган оғирлиги 3,92 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро К.И кийимининг чўнтагида оғирлиги 8,88 граммни ташкил этган “марихуана” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланган.
Шунингдек, вилоятнинг Нурота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.А хонадонида яшил рангли ўткир ҳидли “марихуана” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар ва чекиш учун мослаштирилган қўлбола мосламалар мавжудлиги аниқланди ва жами оғирлиги 71,5 граммни ташкил этган мазкур ашёвий далиллар вақтинча сақловга олинди.
Экспертиза хулосаларига кўра, ҳар уччала ҳолатда ашёвий далиллар сифатида олинган умумий оғирлиги 84,3 граммга тенг бўлган моддалар “марихуана” гиёҳвандлик воситалари эканлиги тасдиқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
9.02.2019