Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестиция –тараққиёт кафолати
3084
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, шаҳар ва туманларга борилиб, тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайлик ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда ҳамда тадбиркорлар олдида турган муаммолар ўрганилиб, ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.
Инвестиция –тараққиёт кафолати

Галдаги тадбирлар вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Муратов бошчилигида Қарши шаҳар ва Ғузор туманларида ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда воҳада инвестиция лойиҳалар асосида йирик корхоналар қурилиб ишга тушурилмоқда. 

Айни кунда Ғузор туманида қурилаётган Шўртан газ-кимё комплексининг метан тозалаш базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи (“Uzbekistan GTL” МЧЖ) завод ҳам шулар жумласидан.

Мазкур лойиҳа 3 732 892,4 минг АҚШ долларилик қийматда тасдиқланган бўлиб шундан 2 250 769,3 минг АҚШ доллари машиналар, асбоб-ускуналар ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишига ажратилган.

- Мазкур корхона ишга тушгандан сўнг, юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқарилади ва натижада юртимиз транспорт соҳаси учун тоза экологик келажак таъминланади, - дейди вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Муратов. Завод мазкур йўналишда фаолият юритаётган дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлади ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ва ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Навбатдаги тадбир Қарши шаҳрида жойлашган ип калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SULTON TEX GROUP” хусусий корхонасида бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда мазкур корхонада 300 нафар ишчи хизмат қилмоқда. Рақамларга кўра жорий йилнинг ўтган даврида ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган қарийб 6 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар чет давлатларга экспорт қилинди.

Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сон қарори мазмун-моҳиятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Дарҳақиқат, мазкур қарор билан жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан бошлаб, “божхона омбори” режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан божхона тўловлари юзасидан тақдим этилган имтиёзлар қўлланилмайди.

Учрашувларда тадбиркорлар томонидан қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг