Тадбир давомида, Жиззах шаҳрида фуқаро М.С.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ўз хонадонидан “яма” сифатида фойдаланиб, ҳеч қандай хужжатларсиз умумий қиймати 2 906 784 сўмлик, жами 1 213 кг рангли металл парчаларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Фуқаро М.С ўз кўрсатмасида, ўзига тегишли бўлган ушбу рангли металл парчаларини Жиззах вилоятида яшовчи ўзига нотаниш шахслардан сотиб олганлигини ҳамда қайта сотиш мақсадида ўз хонадонида сақлаб келаётганлигини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
9.02.2019