Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тамаки операцияси” фош этилди
2267
Фарғона вилоят божхона бошқармаси ва ДЧҚҚ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги “тамаки операцияси”га чек қўйилди.
“Тамаки операцияси” фош этилди

Риштон туманидаги чегарадош ҳудуддан полиэтилен қопларни кўтариб олиб пиёда ҳаракатланаётган фуқаро С.М. божхоначиларнинг эътиборини тортди. Фуқаронинг қопларидаги маҳсулотлар холислар иштирокида кўздан кечирилганда,  қопларда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50,6 миллион сўмлик жами 4860 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Фуқаро мазкур сифати кафолатланмаган тамакиларни ички ҳудудда сотиш ниятида олиб кираётганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг