Жумладан, яқинда, “Москва-Урганч” авиарейси билан учиб келган фуқаро Ш.М “яшил йўлак” орқали ҳаракатланаётганда унинг хатти-ҳаракатлари “Урганч аэропорти” чегара божхона постининг тезкор ходимлари томонидан кузатувга олинди.
Шундан сўнг, фуқаро Ш.М. билан олиб борилган оғзаки савол-жавоб ўтказилиб, унинг қўл юклари ва уяли телефони кўздан кечирилди. Натижада телефон хотирасида 118 дона диний мазмундаги аудио эшиттириш ва 2 дона диний мазмундаги видео лавҳалар борлиги аниқланди.
Эксперт хулосасига кўра, аниқланган аудио ва видео лавҳалар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани тасдиқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
9.02.2019