Тадбир давомида юртимизга умумий қиймати 24,2 миллион сўмлик 22 дона “FULL HDTV“ номли телевизорларни ноқонуний олиб кирилишини олди олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Ю.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унинг уйидан божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, жами 32 дона умумий қиймати 37 миллион сўмлик “Yasin” ва “LED HD TV” номли телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.02.2019