Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар давом этмоқда
2225
Бугунги кунда инвестиция исталган мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этадиган соҳага айланди.
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишлар давом этмоқда

Оқилона, пухта ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланган инвестиция фаолияти инвесторга қўшимча молиявий даромад келтириши билан бирга ўша ҳудудда янги соҳаларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш имконини беради. Бу эса янги иш ўринларини яратиш, давлат бюджетига солиқ ва бошқа тўловларни ундириш, экспорт фаолиятини йўлга қўйиш ва пировардида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаб, мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига шарт-шароит яратиш демакдир.

Ўз навбатида, муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши ҳам ушбу соҳанинг мамлакатимиз иқтисодиёти учун нақадар муҳим омил эканлигининг яна бир исботи бўлди.

Хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Навоий вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, хорижий инвесторлар билан доимий музокаралар ўтказиб келинмоқда. Бундай музокараларнинг навбатдагиси вилоят ҳокимлигида Канада давлатидан ташриф буюрган инвесторлар билан бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Исламов, Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Б.Раҳимов, божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов, инвестициялар бош бошқармаси бошлиғи К.Хасанов ҳамда Канаданинг “Абот” компанияси вице президентлари А.Бабаянтс ва Л. Стелла иштирок этишди. Учрашувда инвесторларга вилоятнинг географик жойлашуви, иқлими, табиий ресурслари ва инвестицион салоҳияти шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар тўғрисида батафсил маълумот берилиб, инвестиция киритиш мақсадга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича ўзаро фикр алмашилди.Хусусан, инвесторлар томонидан ширин жўхори етиштириш ва ундан биоёқилғи (биоэтонол, биодизел, биогаз ва бошқалар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш таклиф этилди. Бунда, ширин жўхори етиштириш учун унумдор ер талаб этилмаслиги ва йилига 1 марта суғориш орқали ҳосил олиш имкони мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар натижасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олиниб, Навоий шаҳридаги давлат хизматлари агентлигидан “Абот-Гинетик” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди.

Албатта, бу каби музокаралар келажакда юртимизнинг инвестиция салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

8.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг