Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода божхоначилар инвесторларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда
1935
Юртимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш ва уларга иш фаолиятларини самарали ташкил этишларида барча давлат органлари бирдек масъулиятни ҳис этган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиб келишмоқда.
Бухорода божхоначилар инвесторларга амалий ёрдам кўрсатишмоқда

Шу жумладан Бухоро вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ҳам мазкур масалага жиддий ёндашган ҳолда, вилоятга ташриф буюрадиган ҳар бир инвесторга божхона органлари томонидан тақдим этиладиган қулайликлар хусусида тушунтиришлар бериб боришади.

Яқинда ҳам вилоят божхона бошқармасига юртимизга 65 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда тўғридан-тўғри инвестиция киритиш истагида бўлган Хитой Халқ Республикаси фуқароси Ма Лу Мин божхонадан тақдим этиладиган имтиёзлар юзасидан маълумот сўраб мурожаат қилди. Табиийки, божхона органларида ҳеч бир мурожаатчининг саволи жавобсиз қолмаганидек, хитойлик инвесторнинг мурожаатига алоҳида эътибор қаратилди. Унга шахсан бошқарма бошлиғининг ўзи инвестор билан ҳамсуҳбат бўлиш асносида, хорижий сармоядорлар учун божхона органлари томонидан тақдим этиладиган барча имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берди.

Таъкидлаб ўтишимиз жоизки, инвестор Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳитдан мамнунлигини ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш соҳасига давлатимизнинг эътибори ўзгача эканлигини эътироф этди.

8.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг