Ходимларнинг ҳуқуқига риоя қилиш, том маънода ҳуқуқий маданият даражаси фақат қонунларни билиш, улардан хабардор бўлишдан иборат эмас, балки қонунларга амал қилиш ва уларга риоя этиш маданияти ҳамдир.
Ижтимоий муаммоларни муваффақиятли ҳал этиш, ижтимоий кафолатларни яратиш, меҳнатнинг манфаатли бўлишини кучайтиришни тўғри белгилаш меҳнат кишисининг жамоанинг умумий ишига бўлган манфаати омилини оширади.
Агарда меҳнат жамоаси катта бир оила деб фараз қилинадиган бўлса, ундаги ҳар бир аъзога ўз лавозим мажбуриятларини билишлари уларга қатъий амал қилишлари, ўз имкониятларини намоён қилишлари учун хавфсиз меҳнат шароити, меҳнатига яраша иш ҳақи, эътибор ва мустаҳкам интизом бўлмаса иш муҳити ҳам яхши бўлмайди.
Бу борада касаба уюшмаларига қонунда кўзда тутилган ваколатлар белгилаб берилган.
Куни кеча Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг махсус унвонга эга бўлган ходимлари ва ёлланма ходимлари иштирокида вилоятдаги фаолият юритаётган ходимларни касаба уюшма қўмитаси жалб этиш бўйича ишловчи ходимларнинг умумий йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ғ.Рустамов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаевлар қатнашиб, сўзга чиқишди.
Йиғилиш кун тартибида бошқармада касаба уюшма қўмитасини ташкил этиш, касаба уюшма қўмитаси аъзоларини ва касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш, касаба уюшмасининг тафтиш комиссияси аъзолари ва раисини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Ходимларнинг ихтиёрий овоз бериш йўли билан барча ишчи органлар сайлаб олинди ва янгидан сайланган касаба уюшма қўмитасининг фаолияти йўлга қўйилди.
Йиғилишда махсус унвонга эга бўлган ходимларга ва алоҳида ёлланма хизматчиларга касаба уюшма қўмитаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Бундан ташқари, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг миллий байрамлари нишонланиши ва туризмни янада ривожлантириш масалалари билан боғлиқ масалалар бўйича атрофлича маълумотлар етказилди.
Меҳнат муносабатларига доир муаммоларни ўз вақтида тўғри ҳал этиш, меҳнатга оид қонун ҳужжатлари ва меъёрларни яхши билишимиз ва амалиётда қўллай олишимиз муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Бу борада касаба уюшмалари бизга яқин сафдош ва кўмакдош бўлади.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
11.07.2018