Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар божхоначилар эътиборида!
3249
Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида, мутасадди ташкилот ва давлат органлари томонидан ҳам бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тадбиркорлар божхоначилар эътиборида!

Бу борада божхона органи ходимлари ҳам жойларда янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларда мавжуд фикр мулоҳазалар ва саволлар юзасидан тегишли жавобларни беришмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов раҳбарлигидаги божхона ходимлари Музрабод  туманида  қад ростлаётган  "Yangiobod – Invest - Servis" хусусий корхонасига тегишли,  лойиҳа қиймати  3,670 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 500 минг бош товуқларни боқишга мўлжалланган “Паррандачилик комплекси” лойиҳаси ва салоҳияти билан яқиндан танишиб, божхона имтиёзлари ва тўловлари бўйича маълумот бердилар, ҳамда ушбу корхона  раҳбарияти билан учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, фаолияти давомида муаммолар мавжуд бўлганда  ишчи гуруҳга мурожаат қилиш лозимлиги маълум қилинди. Шунингдек,  тадбиркорлар  экспорт ва импорт операцияларига доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот учун, бугунги кунда ушбу комплекснинг 12 партиядаги 2 миллион 466 минг АҚШ долларлик қисми хориждан олиб келинган бўлиб мазкур корхона ишга тушгач 100 нафар ишчи ўрни яратилади ва маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки ташқи бозорларга хам етказиб бериш кўзда тутилган.

5.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг