Йиғилишда институт бошлиғи В.Ё.Эргашев сўзга чиқиб, буюк шоирнинг бўлғуси божхоначиларнинг маърифатини юксалтиришдаги аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигига алоҳида урғу берди.
Шундан сўнг, тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди Акромжон Деҳқонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабий тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова сўзга чиқиб божхона институти тингловчиларига Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли маълумотларни сўзлаб беришди.
Қизиқарли маърузадан сўнг, божхона институти курсантлари томонидан тайёрланган Алишер Навоий ғазалларидан иборат саҳна кўриниши намойиш этилди. Баҳру байтларга уланиб кетган саҳна кўриниши барчага хушкайфият улашди.
4.02.2019