Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ички кийимларга яширилган дори воситалари фош қилинди
1984
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан сифатсиз дори воисталарининг республикамизга кириб келишининг олдини олиш борасида мунтазам тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ички кийимларга яширилган дори воситалари фош қилинди

Черага ва ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида ахолига сифатсиз дори воситалари инсон саломатлиги учун қанчалик зарар эканлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигига қарамай, ҳамон мамлакатимизга сифати кафолатланмаган дори-дармонларни олиб кириш холатлари учраб турибди.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара- божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан пиёда кириб келган Х.Юсупованинг қинғир қилмишлари фош қилинди.

Ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, аёл  юбкасининг ички қисмидан хуфёна тикилган чўнтакларга йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 2 турдаги 80 конвалютада “Amaril” номли, 20 та шиша идишларда “DOSTINEX” номли таблеткалар ва 6 та шприцга тортилган тайёр холда “CLEXANE” номли (инсулин) дори воситаларининг яширинча олиб кираётганлиги фош қилинди. Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 9, 5 млн. сўмни ташкил қилди.

Худди шундай ҳолат мазкур пост орқали ҳаракатланаётган фуқаро Р.Маматова томонидан ҳам содир этилди. ушбу аёл холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, ички кийимларига тикилган хуфёна чўнтакларда 4,2 млн. сўмлик худди шу дори воситаларидан яширинча олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда жисмоний шахслар божхона чегаралари орқали шахсий фойдаланиш учун турли номдаги 10 тагача номдаги ва ҳар бири 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори препаратлари ҳамда 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларни олиб киришлари ёки олиб чиқишлари мумкин.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг