Тадбирда дастлаб божхона органлари томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар, давлат божхона хизмати органлари томонидан контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирлар ва божхона кўрикларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилганлиги натижасида 758 тадан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 8,75 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилгани айтиб ўтилди. Аниқланган ҳолатларнинг 45 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди
Шунингдек, вилоят божхона органларига келиб тушган мурожаатларни таҳлили хусусида сўз юритилди. Қайд этилганидек, бошқармага 2018 йил давомида жами 461 та мурожаат келиб тушган ва мурожаат муаллифларига белгиланган муддатларда жавоб хатлари юборилган.
Мурожаатларнинг 420 таси жисмоний шахслардан, 41 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, 140 таси ёзма, 120 таси электрон ва 201 таси оғзаки мурожаатларни ташкил этади.
Тадбир давомида Тошлоқ туманида рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор А. Хайитов мурожаати кўриб чиқилди. Яъни якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан хориждан қиймати 5000 АҚШ долларидан ошадиган товарларни импортга олиб киришда божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги саволга мутахассислар батафсил жавоб бердилар.
Бугун тўла ишонч билан айтиш мумкин-ки, соҳага жорий қилинаётган ахборот технологиялари мамлакатимизда божхона назоратини ташкил этишнинг асосий механизмига айланиб, мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш жараёнида божхона тизимининг тобора ортиб бораётган вазифаларини амалга оширишнинг сифат жиҳатдан янги босқичини бошлаб беради.
Анжуманда журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.
1.02.2019