Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Спирт” операцияси
1797
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган опа сингил Хожитоеваларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди.
“Спирт” операцияси

Ушбу аёлар божхона ходимлари билан бўлиб ўтган оғзаки савол-жавоб давомида ўзлари билан салқин ичимликлар олиб ўтишаётганини маълум қилишади. Аслида, бу кўрсатмалар ёлғон бўлиб чиқди.

Чунки, уларга тегишли юклар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида 31 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 2008 дона  пиво ичимликлари борлиги аниқланди. 7 турдаги мазкур ичимликларнинг умумий оғирлиги 1040 литрни ташкил қилди.

Айни шу пост орқали пиёда равишда кириб келган яна бир фуқаро Ф.Абдуллаходжаева эса оғзаки сўровда ўзи билан гўёки қадоқланган ичимлик сувини олиб ўтаётганини маълум қилади. Аммо, 20 дона елим идишлардаги 100 лирт “сув” аслида этиль спирти бўлиб чиқди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишнинг амалдаги тартибларига кўра, жисмоний шахслар мамлакатимизга алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивони 2 литргача божсиз олиб киришлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 26 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 95 млн. сўмдан ортиқ бўлган салкам 3600 литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг