Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан “Мен божхоначи бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди
1880
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Мен божхоначи бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан  “Мен божхоначи бўламан” мавзусида тадбир ўтказилди

Тадбирда бошқарма бошлиғи О. Чориев сўзга чиқиб, айни пайтда тизимда хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, хусусан, пойтахтимиз ҳамда республиканинг турли минтақаларида божхона ҳодимлари учун барча шароитларга эга хизмат уйлари қуриб топширилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари ушбу тадбирда кадрлар бўлими ходими,  Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига 2019-2020 ўқув йили учун  божхона иши ва ҳуқуқшунослик таълим йўналишлари бўйича ўқувчиларга тушунтиришлар берди. Мактаб ўқувчилари келажакда божхоначи деган шарафли касб эгаси бўлишлари учун керакли кўникма ва маслаҳатлар берилди.

Тадбир давомида, ўқувчилар томонидан божхона органлари хизматига қабул қилиш, божхона соҳасига доир энг сўнгги ўзгартиришлар ва бу борада фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар борасида берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир якунида бошқарма постларида хизмат олиб борувчи кинолог ходимлар, хизмат итлари ёрдамида ўқув қурол-аслаҳалар, портловчи моддалар намуналарининг намойиши, хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар бўлиб ўтди.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг