Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш давр талаби
2076
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш  давр талаби

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси томонидан Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида вилоятдаги идора ва ташкилотлар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат бошқаруви ҳамда назорат қилувчи органлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат бошқаруви органлари масъул ходимларининг бу борадаги фаолиятини янги сифат босқичига кўтариш, жамият аъзоларини ислоҳотларнинг қонуний асослари билан яқиндан таништириш, уларни зарур ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда замонавий ахборот коммуникация технологиялари, турли интерфаол усуллардан самарали фойдаланиш хусусида мулоҳаза юритилди.

Фуқароларни давлат ва жамият ҳаётида юз бераётган сўнгги ўзгаришлардан хабардор қилиш асносида ижтимоий фикрни янада соғломлаштириш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни ҳуқуқий таълим ва ҳуқуқий тарбия орқалигина юксалтириш мумкинлиги ҳаётий мисолларда кўрсатиб ўтилди.

Мунозараларда сўзга чиққанлар томонидан ҳуқуқий тарғиботнинг таъсирчан усулларини амалиётга жорий этиш тўғрисида таклифлар ўртага ташланди.

Хулоса қилиб айтганда, қилинаётган саьй-ҳаракатларнинг барчаси  ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимини оширишга қаратилгандир. Фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқукий билими қанчалик юқори бўлса, мамлакатимиз ҳам шунчалик тараққий топади.

31.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг