Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Д.Салимов, ходимларнинг яқинлари билан бирма-бир танишиш асносида, порахўрликнинг жамиятимиз тараққиёти кушандаси эканлигини таъкидлаб, унга қарши курашда бир тан-у бир жон бўлишга чорлади.
Шунингдек, йиғин давомида нафақат маърузалар қилинди ҳамда божхоначиларнинг оила аъзолари сўз олишиб, ўз фарзандлари тарбиясида бундан кейин ҳам порахўрликка мойиллик каби салбий иллатларнинг шаклланмаслиги ва намунали ходим бўлиб, юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда ўз ҳиссаларини қўшишларига ваъда беришди.
Энг муҳими шу куни, божхона мутасаддилари ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги янада мустаҳкам бўлиб, келгусида ҳам бу каби учрашувларни тез-тез ташкиллаштиришга келишиб олинди. Зеро, порахўрликка қарши курашда жамиятимизнинг ҳар бир бўғини тенг даражада масъулдир.
31.01.2019