Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Четдан товар олиб киришнинг ҳам қонун-қоидалари бор
3313
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига қилган ташрифи арафасида қардош икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасида фуқароларнинг эркин бориб келишлари учун бир қанча давлат чегара ўтказиш пунктлари очилди.
Четдан товар олиб киришнинг ҳам қонун-қоидалари бор

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига қилган ташрифи арафасида қардош икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасида фуқароларнинг эркин бориб келишлари учун бир қанча Давлат чегара ўтказиш пунктлари очилди.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сонли Қарорига мувофиқ халқаро мақомга эга бўлган Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости фаолияти қайта тикланди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги билан биргаликда чегара орқали ҳаракатланувчи фуқароларга божхона постида барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, божхона назоратини амалга ошириш мақсадида мазкур постнинг замонавий рентген аппарати, кузатув камералари, ускуналар, техник назорат воситалари ва жиҳозлари билан таъминланганлиги ўз навбатида фуқаролар ҳамда уларнинг қўл ва багаж юкларини тезкор тартибда божхона назоратидан ўтказиш навбат кутиб қолмасликнинг олдини олмоқда.

Пештахталарда фуқаролар ўзлари билан олиб ўтиши мумкин бўлган товар ва моддий бойликлар меъёрлари ҳамда валюта қимматликлари тўғрисида барча маълумотларга ўзбек, тожик ва рус тилларида эга бўлишлари мумкин.

“Жартепа” чегара божхона постида ҳар икки давлат аҳолиси учун яратилган қулайликлар ўзбек ва тожик халқлари дўстлиги, жипслиги ҳамда ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 1 мартидан шу кунга қадар чегара божхона пости орқали жами 224 656 нафардан ортиқ йўловчилар, 17 114 та авторанспорт воситалари ҳаракатланди.

Икки мамлакат бозорида харидоргир маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш, савдо-логистика тармоғини кенгайтириш борасида ҳам ўзбек-тожик тадбиркорлари учун ушбу божхона постининг очилиши чинакам имкониятлар эшигини очиб берди.

Натижада, жорий йилнинг 21 апрель куни Самарқанд шаҳрида ташкил этилган бизнес-форумда вилоятимиз ва суғдлик ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркор ва ҳунармандлар ўзаро тажриба алмашишди, кооперация алоқалари ўрнатилди, маҳсулот айирбошлаш билан боғлиқ шартномалар ва келишувлар амалга оширилди.

Хусусан, Самарқанд вилояти бўйича жами 170 та шартнома имзоланиб, шундан 87 та экспорт (95147,5минг доллар), 36 та туризм (1800 минг доллар), 20 та импорт (10900 минг доллар), 27 та меморандум соҳасида икки томонлама келишувларга эришилди.

Мамлакатимизга кириш ёки ундан чиқишнинг, қолаверса, четдан товарлар олиб киришнинг ҳам ўз қонун-қоидалари мавжуд бўлиб, уларга риоя қилиш ҳар бир кишининг муҳим бурчи ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори билан жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёда йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоригача божхона тўловлари ундирилмаслиги белгилаб қўйилган.

Афсуски, айрим фуқаролар томонидан яратилган ушбу имкониятлар суистеъмол қилиниб, божхона қоидаларини бузиш ҳолатлари учраб турибди.

Биргина ўтган давр мобайнида рухсат этилмаган ёки белгиланган нормалардан ортиқча товарларни беркитиб олиб ўтиш билан боғлиқ 67 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан   206,0 млн. сўмлик товар-моддий қимматликлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Шунингдек, 4 та ҳолатда 340 қути тамаки маҳсулотлари, 4 та ҳолатда 40,2 литр алкогол маҳсулотлари, 29 та ҳолатда 9666 дона порнографик мазмундаги ёки зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни қонунга хилоф равишда олиб кирилиши олди олинди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон Қарорига кўра жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди.

Мазкур Қарор рўйхатида асосан 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа товарлар  жой олган бўлиб, эндиликда жисмоний шахслар ушбу товарларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтишлари мумкин.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг