Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий тарғибот амалга оширилмоқда
2567
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 463-сон Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилика етказиш ва тарғибот қилиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот амалга оширилмоқда

Зеро, аҳолига янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ўз вақтида етказилиши турли ҳуқуқбузарликларни олидини олишда муҳим аҳамит касб этади.

Бошқарма ва божхона постлари томонидан мазку Қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда товарларни олиб ўтиш миқдор нормалари акс эттирилган баннерлар тайёрланиб, кириш ва чиқиш йўналишларида фуқароларга кўринарли бўлган жойларга ўрнатилди.

Маҳаллий телевединие ва радио орқали чиқишлар ташкиллаштирилди. Вилоят маҳаллий газеталари орқали мавзуга оид мақолалар чоп эттирилиб, кенг жамоатчилик эътиборига етказилди.

“Сирдарё”, “Ховособод”  чегара божхона постлари ҳамда “Оқ олтин”, “Малик” автомобиль ўтказиш пунктларида жамоатчилик вакиллари ҳамда фуқароларни жалб этган холда учрашувлар ўтказилиб, унда қарор талаблари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек,Сирдарё вилояти адлия бошқармасида қарор  ижросига  қаратилган  брифинг бўлиб ўтди, брифинг қатнашчиларига божхона чегараси орқали харакатланаётган фуқаролар ўртасида доимий равишда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш лозимлиги  тушунтирилиб, адлия бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган буклетлар тақдим этилди. Ҳозирда божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган фуқароларга қарор моҳиятини тушунтириш билан бирга ушбу буклетлар ҳам тарқатилмоқда.  

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг