Тадбир давомида сўзга чиққанлар, божхоначи касбининг масъулияти ва шарафи, шу билан бир қаторда, ходимлар зиммасидаги энг асосий вазифа бўлмиш бурчга садоқатнинг не чоғлик муҳим эканлиги борасида сўзлади.
Шунингдек, йиғинда узоқ йиллардан бери касбига садоқат билан ёндашиб, тизим тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимларга, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди ҳамда ташаккур эълон қилинди.
Энг муҳими, шу куни божхона ходимларнинг барчасига хизмат вазифаларни сидқидилдан адо этишлари, юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ҳамиша камарбаста бўлиб хизмат қилишлари энг олий шараф эканлиги яна бир карра таъкидлаб ўтилди.
Байрам тадбирлари давом этмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.01.2019