Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – тараққиёт кушандаси
2723
Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишида жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоятининг божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул бўлим бошлиқлари томонидан “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилар экан, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб ўтилди.

Шу билан бирга, “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик, уни олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, божхона пости ходимларига тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳушмуомалада бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, бу борада сансалорликларга йўл қўймаслик, божхона расмийлаштируви жараёнларида ортиқча ҳужжатларни талаб қилмаслик, шунингдек божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга ошириш уқтирилди.

Йиғилиш якунида иштирокчиларга келгусида ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар юзага келадиган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ишонч телефон рақамига мурожаат этишлари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтилди.

23.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг