Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинган фуқаролар яъни курсантлар билан давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шарттномаларни тузиш ва шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.
Эндиликда курсант ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йил мобайнида давлат божхона хизмати органларида, шунингдек ДБҚ томонидан бошқа давлат идораларига юборилганда мажбурий хизмат ўташга мажбур.
Бунинг учун ДБҚ номидан Божхона институти ҳамда курсантлар ва уларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчи, васийси) ўртасида шартнома тузилади. Шартнома шартлари бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек, унинг ота-онаси, фарзандликка олувчи ва васийси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ёзма равишда огоҳлантирилади.
Ўқиш учун сарфланган маблағлар бир ўқув йили учун, календарь йил ҳисобида курсантлар сафидан чиқарилган (хизматдан бўшатилган) санада амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 (юз) баробари миқдорида ундирилади. Шартнома тузишни рад этган курсант курсантлар сафидан чиқарилади.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда, қопланиши лозим бўлган маблағлар, курсант (ходим):
Курсант (ходим) томонидан шартнома шартлари бажарилмаса, ўқишга сарфланган маблағлар:
Ўқиш учун сарфланган маблағлар хизматдан бўшатиш ҳақида буйруқ имзоланган санадан бошлаб 30 календарь кун ичида қопланиши лозим. Қопланиши лозим бўлган маблағлар ҳар қандай манфаатдор шахс томонидан тўлаб берилиши мумкин. Бунда маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан қопланишига йўл қўйилмайди.
Белгиланган муддатда қопланмаган маблағлар суд орқали ундирилади.
Қопланиши лозим бўлган маблағларни тўлаган ходим хизматга тикланган ёки қайта қабул қилинган тақдирда ундан ундирилган пул маблағлари тўлиқ қайтарилади.
Қўйидаги ҳолларда сарфланган маблағлар қопланмайди:
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
22.01.2019