Хусусан, “Айритом” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро А.С. гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишни янги усулини “кашф” этмоқчи бўлди. Бироқ, унинг бу “кашфиёти” иш бермади.
Унга тегишли “ESSE” номли сигарет папиросига 0,21 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси жойлаштирилганлиги аниқланиб, божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22.01.2019