Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахлик божхоначилар товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
2330
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишмоқда.
Жиззахлик божхоначилар товарларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйишди

Божхоначилар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаро А.Т. бошқарувидаги “Лабо” русумли автоулов тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, машина юкхонасида Қ.Ў. исмли шахсга тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган  қиймати қарийб 12 миллион сўмлик музлаткичлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

19.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг