Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда қўшимча 520 та иш ўрни яратишга мўлжалланган инвестиция лойиҳаси амалга оширилади
2545
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул бўлим бошлиқлари томонидан вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларга борилиб, яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қашқадарёда қўшимча 520 та иш ўрни яратишга мўлжалланган инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Куни кеча, Қарши шаҳрида фаолият юритаётган “UZSHOES” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Белоруссия қўшма корхонаси мутасаддиларига мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришда яратилган қулайликлар, божхона ва солиқ тўловларидан қўлланилиши назарда тутилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда ушбу корхонада 110 нафар ишчи хизматчилар томонидан бир неча турдаги пойафзаллар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришда, хусусан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда яратилган қулайликлардан самарали фойдаланган ҳолда корхона ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Четдан умумий қиймати 5 миллион 220 минг АҚШ долларилик пойафзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар олиб келинади ва қўшимча 520 та иш ўринлари яратилади. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида тўлиқ ишга туширилиши мўлжалланган ушбу лойиҳанинг 3 миллион 596 минг АҚШ доллари корхонанинг, қолган 1 миллион 624 минг АҚШ доллари хорижий инвесторнинг тўғридан-тўғри маблағи ҳисобидан амалга оширилади.

19.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг