Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда божхоначилар ноқонуний сақланаётган 14 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни фош этишди
2031
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Наманганда божхоначилар ноқонуний сақланаётган 14 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни фош этишди

Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадон эгаси муқаддам қўшни давлатдан мамлакатимизга ноқонуний равишда айланма йўллар орқали олиб кирилиб, хорижда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган  жами –  14 млн. сўмлик 3 турдаги ананас, банан каби цитрус мевалари ҳамда ёндиргич (зажигалка) товарларини ўз яшаш хонадонида ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

  Ҳолат юзасидан қўшимча текширув ишлари амалга оширилмоқда.

17.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг