Сайёр учрашув аввалида, корхона раҳбарлари, божхона ходимларининг ташрифлари учун миннатдорчилик изҳор этишиб, ўз тадбиркорлик фаолиятлари билан таништириб ўтишди.
Хусусан, “SOLTANI SHOES” МЧЖ корхонаси вакиллари хорижий давлатлардан олиб келтирилган технологияларни божхона вакилларига таништириш асносида, келажакда 100 дан ортиқ ишчи ўрни яратиш ва қўшимча бино қуриб келгусида тижорат банкларидан кредит олиш натижасида корхонани янги ускуналар билан таъминлашни режалаштирганлигини айтиб ўтишди.
Шунингдек, вилоят божхона бошқармасига “JOʻYZAR-JAYXUN AGRO SAXOVAT“ фермер хўжалиги раҳбари божхона тўловини бўлиб-бўлиб тўлаш учун берилган муддатнинг узайтиришини сўраб мурожаат этган. Унинг мурожаатига жавоб бериш мақсадида божхона масъуллари корхонага ташриф буюриб, “Божхона тўловларини тўлаш тартиби ва муддатлари” билан таништириб, тегишли кўрсатмаларини беришди.
Учрашувлар давомида, тадбиркорларга божхона органларининг ишонч телефонлари тўғрисида ҳам маълумот берилди.
17.01.2019