“Қобул-Тошкент” рейси билан мамлакатимизга учиб келган фуқаро «қизил» йўлак орқали ҳаракатланаётган пайтда божхоначилар уни белгиланган тартибда назоратдан ўтказди.
Натижада, унинг сумкасида декларацияда кўрсатилмаган яъни божхона назоратидан яширилган, баҳоси 10 миллион сўмдан ошиқ бўлган жами 2928 грамм оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
17.01.2019