“Toyota Land Cruiser” автомашинасида қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро Ш.Б. тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс ўз автомашинасида божхона назоратидан яширинча 9 дона ов-қурол патронларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
17.01.2019