“Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро В.Ч. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юк сумкаларида божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 24 дона уяли телефон ва 42 дона компьютер эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ушбу товар моддий бойликларининг умумий қиймати қарийб 21 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
16.01.2019