Жумладан, “Тошкент-Деҳли” йўналишида учиб кетаётган фуқаролар С.С. ва Ж.С.лар “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётганда божхона ходимларининг эътиборини тортди. Шундан сўнг, ушбу фуқаролар белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, уларда божхона назоратига тақдим қилинмаган заргарлик буюмлари, хусусан С.С.да 188 грамм ҳамда Ж.С.да 300 грамм, жами 488 грамм оғирликдаги сариқ металдан ясалган занжирлар борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Тошкент-Астана” йўналишида учиб кетаётган фуқаро Т. Ў. га тегишли қўл юки божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 200 грамм оғирликдаги сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.01.2019