Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда пиротехниканинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди
1511
Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан амалга оширилган навбатдаги тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Навоийда пиротехниканинг ноқонуний олди-сотдисига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.А тезкор тадбирга жалб қилинган шартли харидорга ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 3 250 000 сўмга, оғирлиги 6,3 кг.га тенг бўлган пиротехника воситаларини сотаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  1851-моддасига кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

10.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг