Эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари хотира хиёбонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига гулдасталар қўйдилар. Унда Андижон вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам муносиб иштирок этишди.
Байрам тантаналари вилоятнинг марказий Заҳириддин Мухаммад Бобур номидаги майдон узра бошланди. 8 минг иштирокчи ва 36 минг томошабин қарийб ўн беш километр масофа босиб ўтишди. Қўлларида юрт байроғи билан ҳарбий параднинг чиқишларини томоша қилган юртдошларимиз кўнглида чексиз қувонч билан том маънодаги халқ сайлида иштирок этди.
15.01.2019