Тадбирни вилоят хокими Ш.Ғаниев очиб бериб, барча ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
Ўзбекистонлик ўғлонларнинг жасоратлари ўсиб келаётган ёш авлодлар учун чинакам намуна сифатида тадбирда қатнашаётган томошабинларга намоён этилди. Ушбу тадбирда, Фарғона вилоят божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов бошчилигида божхона ходимлари хам иштирок этишиб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали равишда гуллар қўйишди.
Тадбирга Фарғона ҳарбий гарнизони ҳарбий оркестлари томонидан намойиш этилган концерт дастури файз бағишлади.
15.01.2019