Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритишди
2390
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ёшлар Иттифоқи Навоий вилояти кенгашининг ташаббуси билан ҳарбийлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Божхоначилар “Заковат” интеллектуал ўйинида ғолибликни қўлга киритишди

Интеллектуал ўйинда ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, Ички ишлар вазирлигига қарашли академик лицей шунингдек, истеъфодаги фахрий ҳарбий хизматчилардан иборат жами 12 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувда жамоаларнинг дунё, сиёсат, жамият, тарих, фалсафа, ҳарбий соҳа ва бугунги кунда ватанимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга доир билимлари синовдан ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра,  3-ўрин Навоий вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси жамоасига, 2-ўрин 99451-ҳарбий қисм жамоасига ҳамда фахрли 1-ўрин Навоий вилоят Божхона бошқармаси жамоасига насиб қилди.

Ўйин якунида ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совринлар билан тақдирландилар.

 

15.01.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг