Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тадбир Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди.
Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, Марказий Ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, божхона ходимлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Байрам тадбирлари давом этиб, вилоят божхоначилари Самарқанд шаҳридаги 15-сон МТМ масканига ҳам ташриф буюрдилар. Тадбирда болажонлар божхона ходимларига шеър ва куйлар айтишиб, байрам билан муборакбод этишди.
14.01.2019